Энг расво хотирам “Барселона” билан боғлиқ!

  • 06 Nov 13:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович фаолиятида ўзига ёқмайдиган давр ҳақида журналистларга гапириб берди.

- Менинг энг ёмон хотираларим қайси клуб билан боғлиқлигини айтайми? Бу “Барселона”даги даврим. Лекин футбол нуқтаи назаридан эмас.

У ерда ўзлигимни йўқотиб қўйгандим. Кейинчалик яна ўз ҳолимга қайта олдим ва айнан мана шундан кейин жаҳонни забт этдим, - деди Златан Иброҳимович.

Швециялик ҳужумчи Каталония клубида 2009-2010 йилги мавсумда ўйнаган. Хосеп Гвардиола қўл остида Иброҳимвоич жами 46 та учрашувда қатнашиб, 22 та гол ва 13 та ассист қайд этган.

Comments

You must be logged in to commet!