
Эриксен: "Интер"да "Тоттенхэм"дан кўра унвон ютиш имконияти кўпроқ
"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен нима учун ""Тоттенхэм" таркибини тарк этгани ҳақида айтиб ўтди.
"Интер"да аввалги клубимдан фарқли равишда унвон ютиш имкониятим кўпроқ. Чемпионлар лигаси финали мен учун хаётимдаги энг ёмон кунлардан бири бўлиб қолди. Мағлубиятимиз сабаб у кунни эслашни ҳам хоҳламайман.
Италияга ғалаба қозониш ва фаолиятимни янги босқичга олиб чиқиш учун келдим. "Аякс" дан сўнг бошқа унвон юта олмадим. Энди эса бу ишни "Интер"да амалга оширишга уриниб кўрмоқчиман", - дейди Эриксен.
Comments