
Эркин агентга айланадиган юлдузлар рўйхати чиқди
Transfermarkt портали 2026 йилнинг 30 июнь куни ўз клублари билан шартномасини якунлайдиган машҳур ўйинчиларнинг рамзий терма жамоасини шакллантирди.
Бу жамоадан ўз позицияси бўйича энг қимматбаҳо ҳисобланган ўйинчилар ўрин олди. Уларнинг барчасининг бир йиллик шартномаси қолган.
Таркиб билан танишинг:
Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ — € 40 млн);
Иброҳим Конате (“Ливерпуль” — € 60 млн);
Деотшанкюль Юпамекано (“Бавария” — € 50 млн);
Марк Гехи (“Кристал Пэлас” — € 45 млн);
Френки де Йонг (“Барселона” — € 45 млн);
Родриго Бентанкур (“Тоттенхэм” — € 30 млн);
Юлиан Брандт (“Боруссия Дортмунд” — € 25 млн);
Бернарду Силва (“Манчестер Сити” — € 38 млн);
Жейдон Санчо (“Манчестер Юнайтед” — € 28 млн);
Душан Влахович (“Ювентус” — € 35 млн);
Йоан Висса (“Бретфорд” — € 32 млн).
Бош мураббий: Оливер Гласнер (“Кристал Пэлас”).
ФИФА қоидаларига кўра, шартномаси якунланаётган футболчилар бошқа клублар олти ой олдин бошқа клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга.
Comments