Эртага "Металлург" сиёҳранг, "Локомотив" эса оқ либосда ўйнайди

  • 25 May 12:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор эртага Pepsi Суперлигасининг 13-тур учрашувлари доирасида Бекободда "Металлург" ва "Локомотив" ўзаро куч синашади. 

“Темирйўлчилар” матбуот хизматининг хабар беришича бугун мазкур ўйин олдидан ҳар иккала жамоа расмий вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда ўйиннинг ташкилий масалалари муҳокама этилди. Қолаверса, жамоаларнинг учрашувни қандай либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди. 

Унга кўра, "Локомотив" эртага оқ рангли либосда майдонга чиқади. "Металлург" футболчилари эса сиёҳранг формада ўйнашади.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" – "Локомотив" учрашуви эртага соат 19:00да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!