"Евро-2020"га оид муҳим хабар!

  • 06 Apr 08:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Евро-2020” мусобақасининг барча мезбон шаҳарлари турнир давомида мухлисларнинг стадионларга киришига рухсат беришга тайёр, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Tecno

Манбага кўра, стадионларни тўлдириш даражаси турли шаҳарларда турлича бўлади. Уларнинг баъзилар ҳали ҳам стадион сиғимининг 10 фоизи миқдорида мухлисларни қабул қилиши мумкин, аммо бундай кўрсаткичлар УЕФА ҳамда ташкилот президенти Александр Чеферин умуман қаноатлантирмайди. Шу сабабли айни пайтда УЕФА ва мезбон шаҳарлар ташкилотчилари ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Ҳозирча Дублин энг муаммоли шаҳар бўлиб турибди. Шу билан бирга, россиялик ташкилотчиларининг фикрига кўра, Санкт-Петербург, шубҳасиз, мусобақа ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин. Ташкилий қўмита "Газпром-Арена"ни максимал 50 фоизгача тўлдирилишни режалаштирмоқда.

“Евро-2020” мусобақаси жорий йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар бўлиб ўтади. Ўйинлар 11 та мамлакатдаги 12 та стадионда ўтказилади.

Comments

You must be logged in to commet!