Европада энг кўп гол урган ҳимоячига жиддий харидор чиқди

  • 04 Jan 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Байер”да муваффақиятли ўйнаётган ҳимоячи Жереми Фримпонг Бундеслига чемпиони “Бавария” нишонига тушди.

Tecno

Bayern&Germany нашрининг хабар беришича, келаси ёз Жереми Фримпонг шартномасида белгиланган банд ишга тушади. Унга кўра, исталган клуб ҳимоячини 40 миллион евро эвазига трансфер қилиши мумкин.

“Бавария” бу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи. Фримпонг янги мавумда энг сермаҳсул ҳимоячи бўлиб турибди.

23 шли нидерландиялик футболчи ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари ҳужумга қўшилиб, гол уриш ва ассист қайд этишни ҳам уддаламоқда.

Фримпонг жорий мавсумда барча турнирларда 22 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилди ва ўнта голли пас узатди. Бу кўрсаткич Европа топ-лигаларидаги аксарият ҳужумчиларнинг статистикасидан ҳам яхши.

Comments

You must be logged in to commet!