Фалькаони МЛСга чорлашмоқда

  • 16 Jan 17:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Галатасарой” ҳужумчиси Радамель Фалькао фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 34 ёшли колумбиялик футболчига “Портленд” клуби қизиқиб қолган. Ҳозирда Туркия ва АҚШ клублари Фалькаонинг трансфери масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Фалькао “Галатасарой” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!