Фақат меҳмонда гол урадиган футболчи пайдо бўлди

  • 01 Sep 05:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Франция чемпионатининг учинчи турида Нант шаҳридаги “Божуар” стадионида маҳаллий “Нант” жамоаси “Монако” футболчиларини қабул қилди.

Голларга бой бўлган учрашув 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди. “Монако”ни мағлубиятдан 85-дақиқада майдонга тушган Майрон Боаду қутқариб қолди.

Захирадан ўйинга қўшилганидан кейин уч дақиқа ўтиб, Боаду ҳисобни тенглаштирган гол муаллифи бўлди.

Қизиғи шундаки, бу Боадунинг Франция чемпионатидаги саккизинчи голи бўлди. 22 ёшли Нидерландиялик ҳужумчи голларининг ҳаммаси сафар учрашувларида киритган. У бирор марта “Монако”нинг уй ўйинларида рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган ва мана шунақа натижа қайд этган Франция чемпионатидаги ягона ўйинчи ҳисобланади.

 

Comments

You must be logged in to commet!