Фарғонада бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бошланди

  • 21 Nov 14:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Бугун Фарғонадаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида ўсмирлар ўртасида мамлакат кубогига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра ушбу мусобақада юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишмоқда. Мусобақа 2003-2004 йилларда таваллуд топган боксчилар ўртасида 15 вазн тоифасида ўтказилмоқда.

Баҳслар 28 ноябрга қадар давом этади.

Мусобақани ташкил қилишдан мақсад ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, шунингдек боксчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлашдан иборатдир.

Comments

You must be logged in to commet!