Флик “Барса”га икки футболчи танлади

  • 17 Jun 08:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Барселона”ни Испания чемпионига айлантирган Ханс-Дитер Флик келаси мавсумда ҳам нуфузли совринларга даъвогарлик қилиш учун таркибни кучайтириш лозимлигини таъкидламоқда.

Tecno

Германиялик мутахассис клубнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда, трансфер суммаси арзон, лекин жамоага фойда келтира оладиган ўйинчиларни топишга мажбур.

Флик шу талабдан келиб чиқиб, клуб мутасаддиларига икки футболчи номини айтди. “Аталанта” етакчиси Адемола Лукман ва “Байер” ўйинчиси Алехандро Гримальдонинг трансфери умумий ҳисобда каталонияликларга 45 миллион еврога тушиши мумкин.

Нигериялик ҳужумкор футболчи Лукман ҳар икки қанотда бирдек самарали ўйнай олди. Фликка унинг барқарорлиги айниқса маъқул келган.

Алехандро Гримальдо эса “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Флик бу ўйинчи ёрдамида чап қанот ҳимоясини мустаҳкамламоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!