Флик: "Биз "Барса" сифатида ўз футболимизни ўйнаймиз"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Брюгге"га қарши 3:3 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг жамоа тактикаси ҳақидаги фикрларига изоҳ берди.
"Биз – "Барса" ва ўз футболимизни ўйнашни истаймиз. Ҳаммасини ўзгартириш ҳақида гапириш мумкин, лекин мен шундай турдаги мураббий эмасман. Биз ўз ДНКмизга мос ўйин олиб борамиз. Биз ўз ярим ҳимоя чизиғимизда фақат ҳимоя қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозониш учун контратакага чиқмаймиз.
Бизнинг ҳимоямизни майдоннинг охирги учдан бир қисмида ҳам олиб боришимиз мумкин ёки ўз философиямиздан бир қадам орқага чекиниш мумкин. Биз фақат ҳаммасини яхшилаймиз.
Ўтган йили офсайддан гол ўтказганимизда масофа бир-икки метр бўлган. Ҳозир эса ҳаммасини амалга ошириш анча қийин, рақиблар муаммолар яратади. Ҳеч қандай оқлов йўқ, биз шу таркибда ўйнадик. Ҳамма биладики, ҳозирги ҳолатимиз энг яхшиси эмас, лекин мен оптимизмни сақлашга ҳаракат қиламан. Балки танаффусдан сўнг Рафинья, Жоан Гарсия ва Педри қайтиши мумкин, Ольмо ва Левандовски эса янада юқори даражага кўтарилади", — дея таъриф бериб ўтди германиялик мутахассис.



Comments