Флик Шенснининг устунлиги нимада эканлигини айтди

  • 07 Mar 18:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Ханс-Дитер Флик Войцех Шенснини ажойиб дарвозабон деб таърифлади.

- Шенсни - фантастик даражада. "Бенфика"га қарши ўйинда "Барса" ўн бир кишига қарши ўн киши бўлиб ҳимояланганда, Войцех бизга катта ёрдам кўрсатди. Бу унинг вазифаси, буни яширишнинг ҳожати йўқ.

У ўз ишини жуда яхши бажаради ва айнан шу сабабли у ҳозирда биринчи рақамли дарвозабон, - деди "кўк-анорранглилар" бош мураббийи.

Маълумот учун, полшалик посбон жамоа дарвозасини қўриқлаган баҳсларда "Барселона" ҳали мағлубиятга учрагани йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!