Флик: “Ютишимиз — фантастика, аммо ҳимояда ишларимиз яхши эмас”

  • 12 May 00:12
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Реал” устидан 4:3 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳимояси ҳақида танқидий фикр билдирди:

“Бу ғалаба мухлислар ва футболчилар учун. Бу – фантастика.

"Реал" – ажойиб жамоа. Биз 0:2 ҳисобидан қайта олдик, бу эса Миландаги 120 дақиқалик ўйиндан кейин рўй берди. Жисмоний томонлама бу енгил бўлмади, аммо уддаладик. Ростини айтсам, юрагимни ҳам текширтиришим керак.

Ҳимояда ишлашимизни анча яхшилаш керак. Прессингда барчаси яхши кетади, бироқ биринчи голдаги каби хатога йўл қўйсак, вазият мураккаблашади. Жамоа жамоавий жиҳатдан тўғри қарорлар қабул қилмоқда. Бизга қарши кучли футболчилар ўйнади. Бу баҳона эмас, лекин машғулотларда бундай вазиятларни кўп ишлай олмаслик бизга таъсир қилмоқда – ҳар уч кунда битта ўйин бор.

Бизга ўсиш керак ва шунга қараб ёзги тайёргарлик режаларини тузаяпмиз” - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди германиялик мураббий.

Comments

You must be logged in to commet!