Френк Лемпард Лондон клубини бошқариши мумкин

  • 19 Sep 19:08
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ сардори Френк Лэмпард истеъфога чиқиши кутилаётган Грем Поттер ўрнига "Вест Хэм" бош мураббийига айланиши мумкин.

Tecno

"Вест Хэм" клуби муваффақиятсиз ўйинлар сабаб бош мураббий Грем Поттерни ўз вазифасидан озод қилиб, унинг ўрнига ҳозирда "Ковентри Сити" клубини бошқараётган Френк Лэмпардни олиб келиши мумкин. "Football Insider" хабарига кўра, Лэмпард Чемпионшип клубидаги фаолиятидан мамнун. Бироқ Премьер-лига клубидан таклиф келиб тушса, музокара ўтказишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, англиялик собиқ ярим ҳимоячи футболчилик фаолиятини айнан "Вест Хэм"да бошлаган.

Comments

You must be logged in to commet!