
Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни янчиб ташлади. Лопез ва Ямал дубль муаллифи бўлди
Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" Гампер кубогида "Комо" билан тўқнаш келиб, ўта йирик 5:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Беллашувда 2 футболчи - Фермин Лопес ва Ламин Ямал дублни расмийлаштирди. Рафинья эса 1 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фермин жамоанинг илк икки голини 21 ва 35-дақиқаларда киритган бўлса, Ямал 42 ва 49-дақиқаларда икки гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Бразилиялик юлдуз футболчи эса ўз голини 38-дақиқада киритди.
Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" Ла Лигадаги илк ўйинини 16 август куни "Мальорка"га қарши ўтказади.
Comments