Гризманн терма жамоада сардор бўлмаганидан норозими?

  • 24 Mar 16:58
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Килиан Мбаппедан норози экани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Tecno

"Sky Sports" нашрининг маълумот беришича, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Антуан Франция терма жамоаси сардори бўлишни хоҳлаганига қарамай, жамоа устози Дидье Дешамнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Футболчилар ўртасида яхши муносабатлар сақланиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг аввалги сардори Уго Льорис эди. 36 ёшли посбон Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилди. 

Comments

You must be logged in to commet!