"Губернатор кубоги"да Шаҳобиддин Зоиров ўз юришини бошлади. Мирзаҳалилов эса навбатдаги жангини ўтказди

  • 21 Apr 19:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Boxing
CHERY AUTO

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Губернатор кубоги" турнири давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан бир қатор вакилларимиз рингга кўтарилади. Уларнинг иккитаси эса ўз жангини ўтказиб бўлди.

Tecno

Жумладан,  -52 кг вазнли боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров қирғизистонлик Нуржигит Дюшебаевга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Миразизбек Мирзахалилов иккини жангини таиландлик Дача Бутдига қарши ўтказиб, 5:0 натижаси билан ғалабага эришди.

Бугун яна икки нафар ҳамюртимиз Элнур Абдураимов ҳамда Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Турсун Ғани
21/04/2021 21:51
Бази вазин тоифасига Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган боксчиларни этиш керак эди. Масалан 75 кг.да Фанатни ютиб ўзб. Чемпиони бўлган боксчини, исми эсимга келмади, олиб бориш керак эди. Санжар Турсуновни ҳам ўрнига Ўзб. Чемпионини этиш керак эди. Уларга қачон имкон беришади. Фақат фанат, санжар бошқалар уларни ютдику Ўзб. Чемпионатида. Улар четга бориб парот қиляпти Ўзбекистонни обрўйни туширияпти.