Гвардиола Доннарумма келганидан хавотирга тушган Траффордни тинчлантирди

  • 16 Sep 17:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар даврида “Манчестер Сити”да жиддий ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, жамоанинг асосий дарвозабони Эдерсон Туркия чемпионатига йўл олди.

Tecno

“Шаҳарликлар” 31 ёшли бразилиялик посбон ўрнини Жеймс Траффорд ва Жанлуижи Доннарумма билан кучайтирди.

Клуб тарбияланувчиси ҳисобланган ва “Бёрнли”даги муваффақиятли фаолиятидан кейин Манчестерга қайтарилган Жеймс Траффорд келиши билан асосий дарвозабон мақомини ўзиники қилиб олганди.

Аммо “шаҳарликлар” жаҳоннинг энг зўр дарвозабонларидан ҳисобланган Жанлуижи Доннаруммани қўлга киритганидан кейин Траффорд келажагидан хавотирга туша бошлади.

Бунга бош мураббий Хосеп Гвардиола муносабат билдирди.

- Траффорд  ҳам “Манчестер Сити” дарвозабони. Мен майдонга фақат битта посбонни тушира оламан. Аммо мавсум узоқ давом этади. Шу боис, хавотирга ўрин йўқ, ҳамма футболчига ўйин вақти берилади.

Балки улар орасида бунга ишонмаётганлар бордир, бари гапим ростлигига амин бўлишади, - деди Хосеп Гвардиола.

Comments

You must be logged in to commet!