"Гвардиола футболда менга истаган барча нарсани берди"

  • 17 Sep 20:23
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Пеп Гвардиола ҳақида гапирди.

Tecno

"Бу жуда ажойиб эди. Айтишим мумкинки, бу шунчаки мураббий ва футболчи ўртасидаги муносабатлардан кўпроқ нарса эди. У менга футболда хоҳлаган ҳамма нарсамни берди. Ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Пеп менинг карьерамга ҳам жуда катта таъсир кўрсатган ва менимча, усиз бундай натижаларга эришмаган бўлар эдим. Гвардиола энг яхши мураббий ва бу гапни "Манчестер Сити"даги исталган футболчи айтган бўлар эди. Барчаси учун ундан миннатдорман", дейди - германиялик футболчи.

Маълумот учун, Илкай Гюндоган ҳозирги пайтда Туркиянинг "Галатасарой" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!