Гвардиола ғалаба қозониш сирини очди

  • 22 Aug 14:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола қўл остида олти маротаба Англия чемпионлигига сазовор бўлди.

Tecno

Ўтган мавсум “шаҳарликлар” кетма-кет тўртинчи бор лига ғолибига айланди ва узлуксиз чемпион бўлиш бўйича рекорд ўрнатди.

Хосеп Гвардиола ўзи бошқараётган жамоанинг рақиблардан асосий устунлиги нимада эканини ошкор қилди.

- Бошқа жамоалардан асосий устунлигимиз шундан иборатки, биз аксарият футболчилар билан тўққиз мавсумдан бери биргамиз. Шунинг учун бир биримизда жуда яхши биламиз.

Табиийки, айрим хато ва камчиликлар бор, улар устида иш олиб борилади. Бироқ бизнинг иштиёқимиз муҳим аҳамият касб этади. Мен учун бу футболчиларни шуғуллантириш катта шараф. Бу борада омадим чопган, - деди Хосеп Гвардиола.

Гвардиола илгари бош мураббий сифатида “Барселона” ва “Бавария” билан ҳам катта ютуқларни қўлга киритган. 53 ёшли мутахассис “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!