
Гвардиола Грилишга "Эвертон"даги фаолиятида омад тилади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумкор ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг жамоадан кетиши ҳақида фикр билдирди.
- Унга "Эвертон"да барча яхшиликларни тилайман. Умид қиламанки, у ерда кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўлади. Биз буни Грилиш учун энг яхши қарор деб ҳисобладик, - деди испаниялик мутахассис.
Англия Премьер-лигасининг биринчи турида "Манчестер Сити" сафарда "Вулверхэмптон"га қарши ўйнайди. Учрашув 16 август куни бўлиб ўтади.
Comments