Гвардиола: "Ҳайронман, нега "Борнмут"нинг голи бекор қилинмади"
"Манчестер Сити" АПЛнинг 10-турида "Борнмут" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 25-дақиқада "Борнмут" ярим ҳимоячиси Тайлер Адамс бурчак тўпидан кейин Жанлуижи Доннарумма чиқишда хатога йўл қўйган вазиятда гол урди. Дарвозабон ҳакам Энтони Тэйлорни Дэвид Брукс унга қарши қоида бузганига ишонтиришга уринди.
Ушбу вазиятга эса манчестерликлар устози ҳисобланган Хосеп Гвардиола ўз фикрини билдириб ўтди.
"Биз ўтказиб юборган голни қайта кўриб чиқсангиз, ишониш қийин — фол аниқ, лекин нега бекор қилинмаганини тушуниш жуда мушкул.
Баъзан тушунарсиз ҳолатлар бўлади. Аммо биз барқарорликни сақладик ва иккинчи гол уриш учун фурсатдан фойдаландик", — деди "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола.



Comments