
Гвардиола Ҳусановнинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Рубен Диаш – Жон Стоунз жуфтлигининг аҳамияти ҳақида гапирди.
"Ҳа, улар жуда муҳим. Лекин Йошко Гвардиол, Аканжи, Натан Аке ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам жамоа учун бирдек аҳамиятли!" — деди мураббий.
Шунингдек, Гвардиола янги мавсум олдидан асосий талабини ҳам ошкор қилди:
"Мавсум бошида менинг ягона истагим — жамоа соғлом бўлиши. Жароҳатлар, албатта, бўлади, аммо ўтган мавсумдагидек кўпайиб кетмаслиги керак. Футболчиларнинг майдонга тушиб, рақобат қилиши мен учун энг муҳим нарса", — дея таъкидлаб ўтди испаниялик мутахассис.
Comments