Гвардиола: Жамоани яна бир нечта футболчи тарк этиши мумкин

  • 15 Aug 20:31
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Эртага "Манчестер Сити" АПЛнинг илк турида "Вулверхэмптон"га қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманида "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоадаги жароҳатлар, Грилиш ва трансферлар ҳақида берилган саволларга жавоб берди.

Tecno

Жароҳатлар ҳақида:

“Гвардиол ва Ковачич бу баҳсга тайёр эмас, аммо Фоден ва Родри тайёр. Эртага биз Вулверхэмптонга йўл оламиз ва таркибни танлаймиз.”

Грилишнинг “Эвертон”га ижарага берилганлиги ҳақида:

“Мен Грилишга "Эвертон" клубида омад тилайман. У кўп ўйнашини ва кўпроқ дақиқалар олишини истайман. Шунинг учун биз унинг бошқа жойда ўйнаши яхшироқ бўлади, деб қарор қилдик.”

Трансферлар ва клубни баъзи футболчилар тарк этиши ҳақида:

“Яна бир нечта футболчи кетиши мумкин, бу кўплаб клубларда бўладиган ҳолат. Қийин, чунки мен уларни яхши кўраман ва улар бу ерда бўлишни хоҳлайди, лекин бу осон эмас. Бизда жуда кўп футболчилар бор ва эртага рўйхатдан икки нафари чиқариб ташланади. Жароҳатдан қайтгач, бу сон тўрт ёки беш кишига етади. Бу идеал ҳолат эмас.”

Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида:

“Бизнинг мавсумолди тайёргарлигимиз қисқа бўлди, аммо жуда яхши ўтди. Биз яхши лаҳзалардан завқ олиб, ёмон лаҳзаларни тезда енгиб ўтишга тайёрмиз. Кафолат бера олмайман, лекин белгилар шунни кўрсатадики, биз яхшироқ бўламиз. Ўтган мавсум бундан ёмонроқ бўлиши мумкин эмас эди. Энг муҳими — футболчиларни соғлом сақлаш. Ўтган мавсум турли сабаблар бўлди, аммо жароҳатлар энг катта муаммо эди.”

Савиньонинг кетиш эҳтимоли ҳақида:

“Трансфер ойнаси ёпилгунча бир нечта матбуот анжуманларимиз бор ва нима бўлишини билмайман. Агар "Тоттенҳэм" ёки бошқа клуб футболчини хоҳласа, улар клуб билан боғланишлари керак. Менинг диққатим бу мавсум Савиньода ва умид қиламанки, у биз билан кўп йиллар қолади, чунки у атиги 21 ёшда. У салоҳиятли футболчи сифатида 3000 дақиқадан ортиқ ўйнади, агар у яхши бўлмаганида бундай ўйнамаган бўларди. Аммо якуний қарор футболчининг ўзида.”

Comments

You must be logged in to commet!