Гвардиола: “Манчестер Сити” учун АПЛдаги ғолиблик барча нарсадан устун

BEPUL PROPAN

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг бу мавсумдаги мақсадлари борасида айтиб ўтди.

“Биз мавсумдаги энг муҳим соврин учун курашмоқдамиз. Бу Премьер-лигадир. Бу турнир ЕЧЛдан ҳам, Англия кубогидан ҳам, Лига кубогидан ҳам муҳимроқдир.

Сиз футболда яхши натижага эришдингизми ёки йўқ, сиз келгуси босқич ҳақида бош қотирасиз. Бизнинг кейинги рақибларимиз жуда ҳам кучли.

Премьер-лига биз сўнгги 11 ойда қандай бўлганлигимизни кўратмоқда. Мен бошқарган жамоаларим билан қанча соврин ютган бўлсам, бу лигада олтин медални қўлга киритиш жуда қийин бўлган”, – деб айтиб ўтди Гвардиола.

Comments

You must be logged in to commet!