Гвардиола: "Ўзимни "Барселона" президенти сифатида тасаввур қила олмайман"

  • 17 Nov 17:51
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ундан "Барселона"га клуб президенти сифатида қайтиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

Tecno

"Барса" ўзига хос клуб, чунки ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор. Клуб ичидаги одамлар атрофдаги барча шов-шувларга эътибор қаратиши керак. Шунинг учун ҳам у дунёдаги энг катта ва энг махсус клуб — сабаби ҳамма унинг бир қисми бўлишни истайди.

Мен "Барселона"ни рад этмайман — биз ҳар доим қаерда йўл бошлаганимизни эслаймиз. Лекин галстук тақиб, президентлар жойида ўтириш? Йўқ, мен ўзимни у ерда тасаввур қилолмайман", — деди испаниялик мутахассис "RAC1" учун берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Барса" сафида 1990–2001 йилларда ўйнаган, 2008–2012 йилларда эса жамоани бошқарган.

Comments

You must be logged in to commet!