Гюндоган "Барселона"нинг ЕЧЛдаги имкониятларини баҳолади

  • 20 Feb 21:59
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Илкай Гюндоган "Барселона"нинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади. 

1/8 финалнинг доирасида каталонияликлар "Наполи"га қарши майдонга тушади. Беллашув 21 февраль оқшомида бўлиб ўтади. 

"Очиғини айтсам, кўпроқ имкониятлар ва тажрибага эга жамоалар бор. Бироқ чорак финалга чиқсак, имкониятларимизни яхшилаб оламиз. Ўтган йили "Интер" финалга чиқишини ким кутган эди? Мен реалистман, лекин ушбу босқичга етиб бориш ҳамма учун қийин эканлигини биламан. 

Биз имконимиз борича ўйнаймиз ва яхшироқ натижа қила оламиз. Жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирдик - жароҳатлар ва ёш футболчилар босим остида қолди", - деди "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси. 


Tecno

Comments

You must be logged in to commet!