Ҳакамларимиз Туркияда ўқув-машғулот йиғинини бошлади

  • 13 Feb 17:27
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

12 феврал куни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳузуридаги Ҳакамлар маркази томонидан Туркияда бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини бошланди.

Tecno

Йиғин давомида ҳакамларимиз Руминия, Украина, Грузия, Молдова каби давлатларнинг жамоалари иштирокидаги халқаро ўртоқлик учрашувларини бошқаради. Бу эса уларнинг тажрибасини ошириш ва  майдонда ишончли бошқарувни таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур йиғиннинг асосий мақсади – 2025-йилги Суперлига ва Ўзбекистон кубоги учрашувларида ҳакамларнинг янада самарали фаолият олиб боришини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, ҳакамлар учун ташкил этилган мазкур йиғин 24 февралга қадар давом этади.

 

Comments

You must be logged in to commet!