Ҳали Месси келмай туриб, чипталар нархи 16 баравар кўтарилди

  • 09 Jun 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер Майами” аргентиналик юлдуз Лионель Мессини келишини эълон қилганидан кейин ушбу жамоанинг ўйинлари учун чипта нархи қарийб 16 карра ошди.

Tecno

Манбаларнинг таъкидлашича, шу пайтга қадар 29 долларни ташкил қилган чипталарни энди футбол ишқибозлари 467 доллардан сотиб олади.

Месси “Интер Майами” билан уч йиллик шартнома имзолайди. Ҳамкорликни расмийлаштириш маросими 1 июлга белгиланган.

Шу тариқа, Лионель Мессининг Европа футболидаги қарийб 20 йиллик фаолияти якунига етди. Энди у “кўҳна қитъа”да ўрганган маҳоратини Америкада намойиш қилади. Бу трансфер Америка футболига ижобий таъсир қилиши кутиляпти.

Comments

You must be logged in to commet!