Ҳасанбой Дўсматов финалда!

  • 12 May 18:33
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Boxing
BEPUL PROPAN

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молинага қарши рингга кўтарилади. Жанг 18:15дан сўнг старт олади.

IMG_4951

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилади.

Илк раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди - 5:0.

Иккинчи раундда ҳам Ҳасанбойнинг устунлиги қайд этилди - 5:0.

Учинчи раундда ҳакамлар испаниялик боксчининг ғалабасини қайд этишди - 2:3. Якуний ҳисоб Ҳасанбой Дўсматовнинг фойдасига 5:0.

Шу тариқа, Ҳасанбой финалга йўл олди ва камида кумуш медали ва 100 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.

Comments

You must be logged in to commet!