Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги дебютида рақибини нокаутга учратди... Томоша қилинг

  • 17 Nov 11:43
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, бугун эрта тонгда юртдошимиз, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида профессионал фаолиятидаги илк жангини ўтказди.

Мексикада бўлиб ўтганжанг кечасида Ҳасанбой мезбон боксчи Хесус Сервантесга (9-8, 5 KO) қарши рингга кўтарилди. Олти раундга мўлжалланган жанг иккинчи раундда ўз ниҳоясига етди. Дўсматов томонидан рақибнинг жигарига йўлланган зарбадан сўнг у ерга қулади ва ҳакам жангни тўхтатди.

Шу тарзда Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини муддатидан олдин ғалаба билан бошлади.

Comments

You must be logged in to commet!