
Here We Go. Сон - "Лос-Анжелес" клуби футболчиси!
Жанубий кореялик юлдуз Сон Хён Миннинг янги жамоаси аниқ бўлди. Машҳур журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, “Лос-Анжелес” (LAFC) клуби ва “Тоттенхэм” ўртасида тўлиқ оғзаки келишувга эришилган. Барча томонлар шартномани имзолаш арафасида.
Манбаларга кўра, “Тоттенхэм” мазкур трансфердан 15 миллион евродан ортиқ маблағ олади. Сон жамоаси билан Англияга қайтмаган ва ҳозирда "Лос-Анжелес" клуби билан расмий ҳужжатларни расмийлаштиришни кутаяпти.
10 йил давомида “шпорлар” сафида тўп сурган Сон лондонликлар сафида 400 дан ортиқ ўйин ўтказиб, клуб тарихидаги энг яхши легионерлардан бирига айланди. Унинг кетиши жамоа учун янги давр бошланишини англатиши мумкин.
Comments