Ибрагимович тарихий учрашувда майдонга тушди

  • 18 Jan 14:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович "Милан" сафидаги учрашувлари сонини 150 тага етказиб олди.

Tecno

40 ёшли футболчи юбилей ўйинини "Специя"га қарши ўтказди. Афсуски, ушбу баҳсда “россонерилар” кутилмаганда 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Златан “Милан” сафида ўтказган 150 та учрашуви давомида ўз ҳисобига 92 та гол ва 35 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ибрагимович "Милан" сафида 2020 йилнинг январидан буён ўйнаб келмоқда. У бундан аввал 2010-2012 йилларда ҳам ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Comments

You must be logged in to commet!