Иброҳим Нўмонов: "Қўқон-1912" жамоасининг таклифи менга ёқди ва шу сабабли ушбу жамоага ўтишга қарор қилдим"

  • 24 Dec 13:05
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Яқинда "Қўқон-1912" жамоаси билан шартнома имзолаган Иброҳим Нўмонов билан кичик интервью ташкил этилди.

Tecno

"Жамоага "Қўқон-1912" бош мураббийи Мухсин ака Низомиддиновнинг таклифига кўра келишга қарор қилдим.

Тўрт йил давомида "Машъал" сафида ҳаракат қилдим, бунинг учун муборакликлардан миннатдорман. "Қўқон-1912" жамоасининг таклифи менга ёқди ва шу сабабли ушбу жамоага ўтишга қарор қилдим. Худо хоҳласа, ушбу танловим тўғри бўлиб чиқади. Ўзим Фарғонада туғилиб ўсганман. Вилоятим жамоасида тўп суриш мен учун ҳар томонлама яхши бўлади деб умид қиламан.

Келаётган мавсумда мендан кутилаётгандан яхшироқ ҳаракат қилиб, "Қўқон-1912" жамоаси билан Суперлигага қайтишни ва мухлисларни хурсанд қилишни ният қиляпман", - деди 27 ёшли вингер.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Адхамжон Низомов
24/12/2023 13:10
Ампуласини езмайсанларми? Хе уша сенларни......