Игуаин "Ювентус" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди

  • 11 Nov 16:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Ювентус” клуби спорт директори Фабио Паратичи жамоа аргентиналик футболчи билан шартномани узайтиришга яқин турганини айтди.

“Гонсало жуда яхши ўйин кўрсатяпти. У ҳамиша дунёнинг энг зўр уч ҳужумчисидан бири бўлиб келган. Биз ундан жудаям мамнунмиз.

Ёзда уни сотиб юбориш вариантлари ҳам бор эди, аммо Игуаин жамоада қолишни хоҳлади. У билан ҳали янги шартнома имзоланмади, аммо биз бунга жуда яқинмиз”, - дейди Паратичи.

Маълумот учун, 31 ёшли Игуаин жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!