Икардининг рафиқаси уни бошқа жамоага жойлади

  • 25 Aug 20:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

ПСЖ тез орада аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди билан хайрлашади. Клуб мутасаддилари  бу ўйинчига янги жамоа топиши кераклигини айтганидан кейин унга трансфер агенти хизматларини кўрсатадиган рафиқаси Ванда Нара ишга тушган эди.

Ванда Нара ўз турмуш ўртоғини “Галатасарой” жамоасига жойлади. Ўтказилган музокаралар натидасида 29 ёшли футболчи оиласи билан Туркияга кўчиб ўтадиган бўлди.

Мауро Икардига А Серия дебютанти “Монца” қизиқиш билдириб, рад жавобини олганди. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам унинг номзодини ўрганган, лекин иш расмий таклифгача етиб бормаган эди.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!