Илёс Зейтуллаев: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири"

  • 24 Jun 13:08
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлига 13-тури доирасидаги «Динамо» - «Бунёдкор» (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақида "Динамо" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

«Аввало, бугунги ажойиб футбол байрами учун самарқандлик футбол мухлисларга раҳмат айтишимиз керак. Мухлислар билан лиқ тўлган стадионда ўйнаш ёқимли ҳамда футболчилар учун яхши стимул. Жамоага ҳам навбатдаги марта миннатдорчилик билдираман, йигитлар юраклари билан ўйнашди, жамоадошлари учун ҳам ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз бу мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. «Динамо» ҳам жуда яхши жамоа, бу мавсумда буни кўрсатиб келмоқда», - деди Илёс Зейтуллаев ўйиндан кейин.

Comments

You must be logged in to commet!