
Индзаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланиши мумкин
Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Симоне Индзаги Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби билан бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер ижтимоий тармоқ Х (аввалги Twitter)да хабар берди.
Манбага кўра, саудияликлар италиялик мураббийни Жорже Жезушнинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда ва уни энг кўп маош оладиган мураббийга айлантириш ниятида. Ҳозирча томонлар ўртасида келишувга эришилмаган. Индзаги сўнгги кунларда музокараларни тўхтатиб, тўлиқ эътиборини Чемпионлар Лигаси финалига қаратган. Кутилишича, финал учрашувидан кейин музокаралар давом эттирилади.
2024/2025 йилги УЕФА Чемпионлар Лигаси финал учрашуви ПСЖ ҳамда "Интер" ўртасида 31 май куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги "Аллианс Арена" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 старт олиши режалаштирилган.
Comments