Индзаги: "Насаф" ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди ва 2 та гол урди"

  • 29 Sep 21:57
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Элит ОЧЛнинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги баҳс 3:2 ҳисобида саудияликларнинг фойдасига ҳал бўлди. Беллашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Симоне Индзаги ва клуб футболчиси Маркос Леонардо ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди ҳамда журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Индзаги: Ҳаммага раҳмат. Ўйин юқори темпда ўтди, якунда биз ғалабани илиб кетдик. "Насаф" ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди ва 2 та гол урди. Футболчиларимнинг яхши формада эканлигини эътироф этишим керак.

Tecno

— "Насаф"ни Европанинг қайси жамоасига ўйинини ўхшатиш мумкин?

Аниқ бир жамоани айта олмайман. Жиддада ҳам, бугун ҳам жамоа яхши шакллангани кўриниб турди. "Насаф" кейинги ўйинларда барча жамоаларга бош оғриқ бўлади, деб ўйлайман.

— Ўйинимизга нима таъсир кўрсатди? Майдон ҳолатими ёки...

Бизда кўп вазиятлар бўлди, бироқ ура олмадик. Рақибни тан олиш керак — голларини ўз меҳнати билан урди. Муаммоларимиз борасида, албатта, таҳлил қиламиз.

— "Насаф"даги қайси футболчини эътироф этасиз?

Мен дарвозабонни алоҳида эътироф этган бўлар эдим. У ўзини бугун яхши кўрсатди.

 Леонардо: Ҳаммага хайрли кеч. Жуда кўп имкониятларимиз бўлди ва барибир якунда муҳим гол урдик.

— Жамоадошларингиз бор салоҳияти билан ўйнадими?

Ўйлайманки, ўйинимизни кўрсата олдик, тўпни назорат қилдик.

Comments

You must be logged in to commet!