
"Интер" 2025 йилдаги сўнгги умиддан ҳам маҳрум бўлди
Кристиан Киву бошқарувидаги "Интер" клуби 2025 йилда кубок ютиши мумкин бўлган сўнгги имкониятни ҳам бой берди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида "Флуминенсе"га қарши кечган баҳсда "неразуррилар" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
Жорий йилнинг 23 апрелигача миланликлар бир вақтнинг ўзида тўрт турнирда чемпионлик учун курашаётганди. Бироқ, улар аввал Италия кубоги ярим финалида "Милан"га ютқазди, сўнгра А Серияни иккинчи ўринда якунлади. Энг аламлиси эса — Чемпионлар лигаси финалида ПСЖдан 0:5 ҳисобида мағлубият бўлди.
Шунингдек, қишда бўлиб ўтган Италия Суперкубоги финалида ҳам "Интер" яна "Милан"га ютқазган эди.
Comments