"Интер" ўз тарихида ҳали бунақа шармандаликка учрамаганди

  • 16 Apr 12:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италия А Сериясининг 30-турида Миланнинг “Интер” клуби ўз майдонида мусобақа дебютанти “Монца”ни қабул қилди. Бироқ Симоне Индзаги шогирдлари кутилмаганда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Opta статистик портали хабарига кўра, “нерадзуррилар” тарихда илк бор ўз уйида кетма-кет учта ўйинда гол урмасдан мағлуб бўлишди. Жамоанинг ғалабасиз серияси эса бешта учрашувга етди - тўртта мағлубият ва битта дуранг.

Италия А Сериясининг 30-тури натижаларига кўра, "Интер" ҳисобида 51 очко  билан турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Индзаги шогирдлари навбатдаги ўйинни “Эмполи”га қарши ўтказади. Учрашув 23 апрель, якшанба куни бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!