
"Интер" президенти клубнинг асосий футболчиси билан хайрлашишини тасдиқлади
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 1/8 финал пайтида "Флуминенсе"дан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Интер"да катта шов-шув юзага келди. Учрашувдан сўнг жамоа сардори Лаутаро Мартинес айрим жамоадошлар етарлича кайфиятда бўлмаганини очиқ танқид қилган эди.
Клуб президенти Жузеппе Маротта эса бу борада янада қатъий баёнот берди:
"Лаутаронинг сўзлари Хакан Чалханоғлуга қаратилган эди. Биз у билан гаплашамиз. Агар кетиш имконияти бўлса — биз бунга қаршилик қилмаймиз" — дея Мароттанинг сўзларини келтиради "The Touchline".
Инсайдерларга кўра, Чалханоғлу Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан аввалроқ "Галатасарай" билан келишувга эришган. Бироқ, унинг трансфери амалга ошмай қолган эди.
Comments