"Интер" Янгни ўзида сақлаб қолмоқчи

  • 18 Mar 02:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Интер" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Эшли Янг билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "нерадзуррилар" 34 ёшли англиялик футболчига бир йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи. Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” Янгни январь ойида ўз сафига қўшиб олган эди. У ҳозирча 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!