Исконинг олдида иккита вариант бор

CHERY AUTO

"Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иско қишки трансфер ойнаси вақтида Мадрид клубини тарк этиши мумкин.

Tecno

Испаниялик футболчига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ, 28 ёшли хавбек хизматларига "Севилья" даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.

As нашри маълумотига кўра, Иско мадридликлар сардори Серхио Рамос билан баҳслашиб қолганидан сўнг "Реал"ни тарк этишга қарор қилди.

2020/21 мавсумда хавбек "Реал"  сафида барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!