Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ла Лига клубида иш бошлаши мумкин

  • 06 Jun 11:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Роберто Морено фаолиятини Ла Лига клубида давом эттириши мумкин.

Tecno

43 ёшли испаниялик мутахассис "Гранада" бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида тилга олинмоқда. Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Морено истеъфога чиқарилган Диего Мартинес ўрнини эгаллайди.

Морено Испания терма жамоасидан ташқари “Монако” клубини ҳам бошқарган. У 2020 йилдан буён ишсиз ҳисобланади. У шунингдек, "Рома", "Сельта" ва "Барселона" клубларида ассистент сифатида ишлаган.

"Гранада" ортда қолган мавсум Ла Лигада 9-ўринни эгаллади.

Comments

You must be logged in to commet!