Жанжалкаш Мариони океан ортига чорлашмоқда

  • 02 Jun 17:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

MLS клублари "Брешия" форварди Марио Балотеллининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, "Лос-Анджелес Гэлакси" ва яна баъзи клублар италиялик футболчини ўз таркибида кўришни хоҳлашмоқда. Марио ва “Брешия” раҳбарияти ўртасида келиб чиққан можарони инобатга оладиган бўлсак, унинг жамоадан кетиши ҳақиқатга анча яқин.

Балотелли жорий мавсум А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Брешия” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!