Жашмид Искандеров: "Ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак"

  • 24 Oct 12:26
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Гарчи “Металлург” аутсайдер ҳамда Суперлигада “жон сақлаб қолиш” учун кураш олиб бораётган бўлса-да, ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак. Боиси, бекободликлар учун очко сув ва ҳаводек зарур. Шунинг учун бўлажак ўйинда меҳмонлар жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади.

Биз ҳам ушбу беллашувда майдонга зафар қучиш мақсадида тушиб, мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. 

Ишқибозлардан эса мазкур ўйинда жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. Биз эса уларнинг ишончларини оқлаш учун рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга жамоамиз номидан  миннатдорчилик билдираман, - деди Жамшид Искандеров.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!