Жасур Жалолиддинов: Олдимизда Осиё чемпионати бор

  • 13 Feb 18:54
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Тошкентдаги ЖАР стадионида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва "Андижон" клублари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди. Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Ўйиндан кейин Олимпия терма жамоамиз етакчиларидан бири Жасур Жалолиддинов йиғин ва бугуни беллашув ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди:

"Яхши ўйин бўлди. Мураббийнинг барча топшириқларини бажаришга ҳаракат қилдик. 2-3 кундан бери шуғулланяпмиз. Олдимизда Осиё чемпионати бор ва тез кунда унга тайёргарлик бошлаймиз. Ундан кейин 2001 йилда туғилган футболчилар билан Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун ҳаракатни бошлаймиз.

Биз билан яхши даражадаги мураббийлар ишламоқда. Уларни хориждаги мутахассислар билан солиштириш қийин".

Comments

You must be logged in to commet!