ЖЧ қуръадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг гуруҳдаги имкониятлари қандай баҳоланди?

  • 06 Dec 12:26
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, кеча Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз гуруҳда Португалия, Колумбия ва Конго/ Ямайка / Янги Каледония билан куч синашади. Мазкур маросимдан сўнг "ESPN" нашри қуръа натижаларига атаб, гуруҳ фаворитларини ва аутсайдерларини эълон қилди. 
 
Sports.uz сайти эса сизга ушбу мақоланинг муҳим қисмини тақдим этади.

Tecno

"Жаҳон чемпионати қуръаси якунлангач, Португалия жамоаси Колумбиянинг 2-саватдан чиқиши пайтида бироз хавотирланган эди. Чунки ўша пайтда "К" гуруҳи мусобақанинг энг қийин гуруҳларидан бирига айланиши мумкин эди. Бироқ 3-саватдан Ўзбекистон ва 4-саватдан ФИФА плей-офф ғолиби (ДР Конго, Ямайка ёки Янги Каледония) чиққач, Португалиянинг кайфияти сезиларли равишда яхшиланди.

Дунёда 5-ўриндаги ва Италия афсонаси Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон Португалия ҳамда Колумбияга қарши баҳсларда катта аутсайдер ҳисобланади. Плей-офф жамоасининг қўшилиши эса гуруҳни янада ноаниқ қилади. Масалан, ДР Конго билан ўйнаш Янги Каледонияга қарши баҳсдан мутлақо ўзгача муаммоларни келтириб чиқаради. Гуруҳнинг охирги аъзоси март ойида аниқ бўлади.

Шунга қарамай, Португалия ёки Колумбия учун баҳона йўқ. Икки жамоада ҳам дунё даражасидаги юлдузлар бор — Португалияда Бруну Фернандеш, Колумбияда Луис Диас каби ўйинчилар. Улар гуруҳдан осонликча чиқиши керак бўлган асосий номзодлар.

Гуруҳга энг катта эътибор эса, албатта, Криштиану Роналду сабабли қаратилади. У қаерда ўйнамасин, ўзиёқ стадионларни тўлдириб юборади.

Гуруҳнинг энг яхши ўйини

Португалия – Колумбия.
Ҳаммаси кутилганидек кечса, айнан шу беллашув гуруҳ ғолибини аниқлайди. Ҳар икки жамоа чемпионлик учун асосий даъвогар бўлмаса-да, улар плей-оффда камида икки босқич олға юриши мумкин ва шундан кейин ҳамма нарса рўй бериши эҳтимолдан холи эмас.

Ушбу учрашув ёзги иқлим шароити учун ҳам дастлабки синов вазифасини ўтайди. Чунки кичик баҳсларга кўра, ҳаво шароити Жанубий Америка жамоалари (Колумбия) учун Европаникига нисбатан қулайроқ бўлиши мумкин.

Асосий савол: Роналдунинг охирги жаҳон чемпионатими?

Деярли шубҳа йўқ — бу Роналдунинг сўнгги жаҳон чемпионати бўлади. Унинг фаолиятида етишмаётган ягона соврин шу мусобақа. 40 ёшига қадам қўйган бўлса-да, у Саудиядаги "Ан-Наср" учун гол уришда давом этмоқда ва клуб ҳамда терма жамоа учун 1000 голга яқинлашиб қолган. Роберто Мартинес учун у ҳали ҳам асосий марказий ҳужумчи.

Роналду сўнгги икки йирик турнирда муваффақиятсиз ўйнаганди. Бироқ ФИФА унинг Ирландияга қарши саралашда олган қизил карточкаси учун жазосини қисқартириб, ёздаги биринчи ўйинда қатнашиши учун шароит яратди.

Гуруҳнинг якуний кетма-кетлиги:

Португалия

Колумбия

Плей-офф ғолиби

Ўзбекистон

Португалия ва Колумбиянинг плей-офф босқичига чиқиши кутилган ҳол. Бошқа натижа — катта сюрприз бўлади", - дейилади мақолада.

Comments

You must be logged in to commet!