Жером Боатенг: Умид қиламанки мавсум сўнггига қадар бошқа жароҳат олмайман

CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Жером Боатенг узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди. Футболчи жиддий жароҳатдан тикланиб, сафга қўшилганидан сўнг, бу борадаги фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ажойиб ҳиссиёт. Ваниҳоят мен яна майдонга қайтдим. Бу ҳолтга келишим учун кўп куч сарфладим. Бунинг учун жамоадагиларга ва оила аъзоларимга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки мавсум сўнггига қадар бошқа жароҳат олмайман", - дейди Боатенг "Бавария" клуби расмий сайтига берган интервьюсида.

Tecno


Эслатиб ўтамиз, Боатенг ўтган йилнинг 23 ноябрда жароҳат олиб сафдан чиққан эди. Шундан сўнг у операция қилиниб, ниҳоят таркибга қайтди. Боатенг кеча бўлиб ўтган "Айнтрахт"га қарши баҳсда Хави Мартинеснинг ўрнига заҳирадан майдонга туширилди.

Comments

You must be logged in to commet!